Maqola

3 306 24/11/2017

2018 йил 1 январдан Москва вилоятида мигрантлар учун патент нархи қимматлашади. Москва вилоят думаси парламентарияси шу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳасини уч ўқишда бир овоздан қабул қилди, дея хабар қилди Sputnik.

“2018 йилда патент нархини 4 мингдан 4,3 минг рубгача оширган ҳолда минтақавий коэффициентни 2,1 ҳажмда ўрнатиш таклиф этилмоқда. Бунда патент қийматининг ўсиши 7,5 фоизни ташкил этади”, — дея маълум қилди Москва вилоят иқтисодиёт ва молия вазири Михаил Ан.

Жорий йил тўққиз ойи давомида ҳудудда 159 минг меҳнат патенти тақдим этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизга кўп демакдир. Патентларни сотишдан тушган даромад 2017 йилда беш миллиард рублга яқинроқни ташкил этди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya