Мақола

1 043 31/10/2022

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электрон рўйхатга олиш жараёнлари бошланади.

ИИВ ходимлари ва профилактика инспекторлари томонидан Ўзбекистон фуқаролари вақтинча турар жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электрон рўйхатга олиш жараёнлари бошланади.

Бунда ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан Ўзбекистон фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Рўйхатга олиш қуйидаги идоралар орқали амалга оширилади:

  • Профилактика инспекторлари:
  • Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари:
  • Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
  • Фуқаро ўз хоҳишига кўра, қулай манзилни танлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2023 йилдан фуқаронинг рақамли паспорти синов лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Лойиҳа доирасида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими негизида айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “OneID mobile” дастурий таъминоти ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация