Мақола

1 186 16/11/2023

Гумонланувчининг миллатчилик руҳидаги қарашлари борлиги аниқланди.

Санкт-Петербург полицияси бош бошқармаси жиноят қидирув ходимлари Советская кўчаси, 8-уйда ўсмирга тўппончадан отган гумонланувчини қўлга олди.

Ҳодисанинг ўзи ўтган ҳафта содир бўлган эди. Бир гуруҳ ўсмирлар буюртмани етказиб бериш пунктидан олиб, қутичалардан биридан сигнал тўппончасини олиб кетган. Безорилар тўппончани кўчада синовдан ўтказиб, ўзбекистонлик 13 ёшли мактаб ўқувчиси томон отишган.

Гумонланувчи эртаси куни қўлга олинган. У 16 ёшли Метро қурилиш коллежининг биринчи курс талабаси бўлиб чиқди. “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кўра, йигит ўнг қанот миллатчилик ғояларига қизиқиши борлиги аниқланган. 13 ноябр куни отишма содир этган шахсга қурол ишлатиб безорилик қилиш айби билан жиноий иш қўзғатилган. Муҳожир мактаб ўқувчисига эса зарар етмаган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация