Мақола

1 010 28/06/2022

Польша қишлоқ хўжалиги соҳасида айни пайтда иш жуда қизғин. Бугунги кунда Украинадаги вазият фермерлар ишига салбий таъсир кўрсатди. Чунки бу ерда асосан украин мигрантлари қишлоқ хўжалигидаги ишлар билан машғул бўлишган, – деб хабар беради rambler.ru сайти.

Польша парламенти депутати ва маҳаллий мева етиштирувчилар ассоциацияси президенти Мирослав Малишевскийнирнг айтишича, ҳозирги пайтда ҳарбий хизматга чақирув муносабати билан украин эркакларининг Украина ҳудудини тарк этишлари тақиқланган.

Шу сабаб Польшада қишлоқ хўжалиги соҳасида меваларни териб олишда ишчи кучи етишмаяпти.

“Бизга ишчилар етишмаяпти, авваламбор оғир ишларни қиладиган эркаклар етишмаяпти. Айтайлик юк ташувчи машиналар, трактор ёки ўғитларни ташийдиган техникани бошқарадиганлар керак”, – дейди депутат. Кўплаб фермерларнинг айтишларича мевалар увол бўлиб, чириб кетяпти. Истеъмолчилар орасида эса бу меваларга талаб катта. Ишчи кучи етишмаслиги меваларнинг нархи қимматлашиб кетишига ҳам сабаб бўляпти. Малишевскийнинг айтишича, Россиядаги Украина билан боғлиқ вазият сабабли тўрт миллион нафарга яқин ўзбеклар ўз мамлакатларига қайтиб келишган. Уларнинг аксарияти ҳозир ишсиз ва Польшага келиб ишлашлари мумкин. Бу мигрантлар учун ҳам, поляк фермерлари учун ҳам фойдали бўларди.

Айни пайтда бу Польша депутатлари томонидан киритилган таклиф холос. Бу таклифнинг амалга оширилиши икки мамлакат ўртасидаги келишувлар ва кўриладиган чораларга боғлиқ. Оммавий тарзда ишга жалб қилиш тадбирлари иккки мамлакатнинг тегишли масъул ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация