Мақола

2 386 27/08/2023

Польша “украиналиклар учун пойгада ютқазмоқда” ва “шошилинч равишда муҳожирларга муҳтож”, дея огоҳлантирган мамлакатнинг энг йирик бизнес гуруҳларидан бири, Notesfrompoland.com портали. Бу Европа Иттифоқи маълумотлари бўйича украиналиклар ғарбга ҳаракат қилаётганини кўрсатганидан кейин маълум қилинган.

Шу ойда эълон қилинган Евростат маълумотлари шуни кўрсатадики, Польшадаги ўтган йилнинг октябрь ойида 1,02 миллион бўлган украиналик қочқинлар сони шу йил  май ойида 991375, июн ойида 977740 нафарга камайган.

Шу билан бирга, октябрь ва июнь ойлари орасида бу кўрсаткич Германияда 873 860 дан 1,13 миллионга, бутун Европа Иттифоқида 3,76 миллиондан 4,07 миллионга кўпайган.

Июл ойида Польшадаги қочқинлар сони янада камайиб, 971 080 нафарга тушди. Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари, жумладан, Германия учун июл ойи маълумотлари ҳозирча мавжуд эмас.

Шу ой бошида эълон қилинган баёнотда, Польша тадбиркорлар ва иш берувчилар уюшмаси (ZPP) рақамларда акс эттирилган маълумотлардан хавотир билдирган.

“Иқтисодиёт зудлик билан мамлакатимизда ишлаш, ўқиш ва яшашни хоҳлайдиган мигрантларга муҳтож. Бироқ, бугунги кунда қочқинлар Германия ва Канада таклифларига қизиқиб, бошқа йўналишларни танлашмоқда. Польша уларни бизнинг бозоримизда сақлаб қолиш учун курашда ютқазишни бошлади”, деб хабар беради ZPP.

Давлат ижтимоий суғурта муассасаси (ZUS) маълумотларига кўра, меҳнатга лаёқатли аҳоли ва пенсионерларнинг жорий нисбатини сақлаб қолиш учун Польша яқин ўн йил ичида деярли икки миллион иммигрант ишчиларни жалб қилиши керак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация