Мақола

1 460 22/08/2023

Польша меҳнат бозорида кадрларнинг кескин танқислиги кузатилмоқда, Беларусь ва Украинадан келган мигрантлар Польшанинг ишчиларга бўлган эҳтиёжини қопламайди. Натижада Варшава мусулмонлар яшайдиган мамлакатлар фуқароларига ишлаш учун рухсатномалар беришга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳақда Польшанинг Euro Islam нашри Польша ҳукумати ва маҳаллий бизнес ҳамжамияти кадрлар етишмаслигидан хавотирга қарамай, уларнинг ҳеч бири меҳнат муҳожирларини жамиятга интеграция қилиш ёки ушбу интеграциянинг йўқлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни истамайди, деб ёзади.

Нашрга кўра, Польша 40 мингдан ортиқ узоқ муддатли визаларни қуйидагича тақсимлаган:

Туркия – 18,5 минг, Ҳиндистон – 13,8 минг, Ўзбекистон – 6,4 минг, Филиппин – 5,5 минг, Қозоғистон – 5,4 минг, Озарбайжон – 4,4 минг, Непал – 3,4 минг, Индонезия – 3 минг, Туркманистон – 2,3 минг.

Ушбу визалар муҳожир ишчиларга Польшада 90 кундан бир йилгача бўлиш, шунингдек, барча Шенген мамлакатлари бўйлаб ҳаракатланиш имконини беради.

Ишбилармонлар муҳожирлар Польша меҳнат бозорининг нажоти бўлишига ишонч билдирмоқда, маҳаллий тадбиркорлар эса минимал маош эвазига хорижлик ишчиларни ёллашга ҳаракат қилмоқда. Мамлакат ҳукумати меҳмонлар ва уларнинг оила аъзоларининг интеграциялашуви бўйича ҳеч қандай режани тақдим этмаяпти, чунки меҳмон ишчилар белгиланган муддатда ишлагандан сўнг, ўз мамлакатларига кетишади.

Илгари сайтимизда Сербияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация