У ноқонуний мигрантларни ёллаган тадбиркордан пора олган.
Россия Ички ишлар вазирлиги Ички хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари полиция майори Антон Иванькони пора олаётган вақтида қўлга олди. Жанубий Бутово “участкавой”лари вақтинча бошлиқсиз қолди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги ходими бир тадбиркор томонидан унга 120 минг рубл берилаётган вақтда қўлга олинган. Савдогар ноқонуний мигрантларни ёллаган ва маъмурий жавобгарликдан қочиш учун пора берган. Тахминларга кўра, бу тўлов ҳар ойда такрорланиб, уларда Иванконинг қўл остидагилар ҳам иштирок этган.
2020 йил 1 сентябр куни ўша пайтда капитан бўлган Иванько бўлинмаси шаҳар профессионал маҳорат мусобақасида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб бўлим газетаси мухбири билан суҳбатда унинг “иши жуда қизиқарли, жонли, ижодий экани, унга чин дилдан муносабатда бўлинса, натижа бўлади”, деб хурсандчилик билан айтган.
Ҳозир полиция Иваньконинг “ижодий бизнес”даги бошқа шерикларини аниқламоқда. Зеро, нафақат пора олганлик, балки берганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.