Мусофирлик улғайтирадиЯнги муҳит ва ҳаёт, уни қабул қила олиш ва унда ўз ўрнини ярата билиш тафаккурнинг ўсиши.
Мусофирлик иродани тоблайдиМақсад қўйиб, рўёбига ҳаракат учун бегона юртдаги машаққатларни енгиб ўтишнинг ўзи сабрнинг машқи.
Мусофирлик руҳни чиниқтирадиВатандан олисда инсон қадрини билишнинг, юрт соғинчини ҳис қилишнинг ўзи қалбнинг тозариши.
Мусофирлик комилликка элтадиЁлғизликда қалб Ҳаққа талпинади, иймон янгиланади, эътиқод кучаяди, ўзини Унга буткул топширади…
Мусофирлик – дунё сайри, хикматидан сабоқ олиш муддати.