Шавкат Мирзиёев якшанба куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида сайловчиларнинг энг кўп — 88,61 фоиз овозига эга бўлди.
Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) учун, дастлабки маълумотларга кўра, 15 906 724 фуқаро овоз берди, дея хабар қилди Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов душанба куни бўлиб ўтган брифингда.
Манба: Газета.уз