Мақола

1 812 02/07/2023

Москва биржасида рубл тез пасайишда давом этмоқда ва Украинага бостириб киришнинг дастлабки ҳафталаридаги энг паст кўрсаткичларини янгилади.

29 июнь, пайшанба кунги савдода доллар курси 87,47 рублгача кўтарилди, бу 2022 йил март ойи охиридан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Евгений Пригожиннинг “Вагнер” ХҲК қўзғолони туфайли валюта бозорида пайдо бўлган ваҳима евро курсини душанба кунги сотув даражасидан ошириб, 95,52 рублгача кўтариб юборди.
Биринчи шок тезда пасайган бўлса-да, ҳиссий из ҳали ҳам бир мунча вақт сақланиб қолади ва баъзи инвесторларни рубл сотиб олишдан тўхтатиб туради, дейди БКС брокерлик компанияси таҳлилчиси Игор Галактионов.

Мавҳумликнинг ўсиши аҳоли ва корхоналарни хорижий валютадаги жамғармаларини яна хорижий ҳисоб рақамларига ўтказишга ундаши мумкин, деб фикрлайди Дмитрий Полевой, ИК “Локо-Инвест”нинг инвестиция бўйича директори. Уруш бошланганидан бери фақат жисмоний шахслар хорижга 60 миллиард доллардан ортиқ пул ўтказган, йирик корхоналар эса хорижий ҳисобларда 90 миллиард доллардан ортиқ даромад қолдирган.

UniCredit таҳлилчиларининг тахминига кўра, Владимир Путин ҳукмронлигининг 23 йилида энг жиддий таҳдидга бўлган ҳарбий исёндан кейин пайдо бўлган келажакка ноаниқлик рублга босим ўтказишда давом этади ва доллар курсини 90 га яқинлаштиради.

Июнь ойида АҚШ валютаси 7 фоизга, Европа валютаси деярли 10 фоизга қимматлашди, йил бошидан эса доллар ва евро мос равишда 15 ва 20 рублга қимматлашди. Девалвация кўлами бўйича – 6 ой ичида 20 фоиздан кўпроқ ошиб, рубл дунёдаги энг заиф валюталар қаторига кирди ва турк лирасига деярли етиб олди (доллар курси унга нисбатан 30 фоизга ошган).

Рубл бозорда валюта таклифи ва унга бўлган талабнинг номутаносиблиги туфайли босим остида, деб таъкидлайди “Велес Капитал” инвестиция компанияси банклар ва пул бозорини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Юрий Кравченко. Нефтга чегирмалар ва Европага газ етказиб беришнинг кескин қисқариши ҳамда санкциялар туфайли иқтисодиётнинг экспорт даромадлари қисқармоқда. Бунга қўшимча равишда импорт, шу жумладан, “параллел” импорт харажатлари ошиб бормоқда.

Бозордаги соф валюта тушумлари камайиб бормоқда, дейди ГПБ Private Banking бошқарувчи директори Егор Сусин. Шунга қарамай, ташқи савдодан Россия бозорига хорижий валютанинг умумий соф тушуми 1,15 миллиард долларни ташкил этди.

“Алор Брокер” инвестиция консалтинг бўлими раҳбари Алексей Антонов, рубл бир доллар учун 89-90 гача тушади, деган тахмин билдирган. У, навбатдаги йиғилишда Россия банки асосий ставкани бирданига 2-3 фоиз пунктга оширмаса рублни унчалик қўллаб-қувватлай олмайди, деган фикрини қўшимча қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация