Мақола

1 971 06/02/2024

Жабрланувчи пул ва телефонидан ҳам айрилганини иддао қилган.

Приморск ўлкасининг Артём шаҳрида бир аёлни зўрлаш ва талон-тарож қилишда гумонланган эркак қўлга олинди, деб хабар берган вилоят бўйича Тергов бошқармаси матбуот хизмати.

Вазиятдан хабардор манба гумонланувчи хориж фуқароси эканини айтди. Ҳужум 3 феврал куни кечқурун уй ҳовлисида содир бўлган. Жабрланувчи аёл нафақат зўрлангани, балки пули ва мобил телефони ҳам тортиб олинганини даъво қилган.

Жабрланувчи унинг ташқи қиёфасини эслаб қолиб, тасвирлай олган.

Видеода гумонланувчи ўзининг исм-фамилиясини айтган, бироқ унинг рус тилини билиш даражаси ўта паст эканлиги кўриниб турибди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация