Maqola

742 24/08/2023

Приморский ўлкасида таксилар нархи ошгани ҳақида хабар тарқалди. Нархнинг ўзгаришига сабаб қилиб чет эл фуқароларини текшириш чоралари, шунингдек, қонунчиликда кутилаётган ўзгаришларни боғлашмоқда.

Маҳаллий аҳоли август ойи бошидан бери такси нархларининг ошганини сезди. Улар шаҳар йўловчи ташиш нархининг 30 дан 50 фоизгача ошиши ҳақида ёзишмоқда. Ўсишга куз бошланиши билан кучга кирадиган қонун сабаб қилиб кўрсатилмоқда. У барча такси ҳайдовчиларини фақат расмий равишда хизмат кўрсатишга, суғурта полисига эга бўлишга мажбурлайди. Сменага жўнашдан олдин ҳайдовчи тиббий кўрикдан, автомобили эса техник кўрикдан ўтиши керак. Кузов сариқ рангга бўялиши, шашка ўрнатилиши, йўл варақалари шарт қилинмоқда.

Бироқ, Приморье аҳолиси орасида такси нархининг ошишига чет эл фуқаролиги бўлган ҳайдовчиларга тегишли текширув чоралари сабаб бўлган деган фикр ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, янги қонун ЕОИИ мамлакатлари ҳайдовчиларига алоҳида талаблар қўяди. Улар судланганлик белгилари ва меҳнат шартномасини тузиш тартиби билан боғлиқ.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya