Maqola

722 01/05/2023

Пропаганда тушунчасига таъриф берадиган бўлсак, энг аввало унинг луғавий маъносига тўхталиб ўтиш керак, ушбу тушунча лотин тилидан кириб келган, бугунги кунда интернационал тушунча ҳисобланиб, бутун дунёда қўлланади.

Тарғибот – бу маълум бир аудиториянинг бирор ғоя, маҳсулот ёки сабабга бўлган муносабати ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишга, фикр, қарашларни шакллантиришга қаратилган стратегиядир. У ахборотни тарқатиш ва одамларни муайян нуқтаи назарни қабул қилишга ишонтириш учун турли хил оммавий ахборот воситаларидан фойдаланади. Aммо шуни таъкидлаш керакки, тарғиботдан ижобий ва салбий мақсадларда фойдаланиш мумкин. Манипуляциянинг олдини олиш учун эса тақдим етилган маълумотларни танқидий баҳолаш керак.

Пропаганда аслида диний тушунча ҳисобланиб, дунёдаги бутун давлатларда қўлланади. Лотин тилидан олинган- пропогория, тарқатиш, кенгайтириш, сочиш деган маъноларини билдиради. Бу тушунчани биринчи бўлиб инсоният тарихида 1662 йилда Рим папаси Григорий 15 чи қўллаган. Христиан динини тарғиб қилиш, ёйиш, миссионерлик бўйича кенгашга берилган номда қўлланилган пропаганда тушунчасининг келиб чиқиши бу бевосита христианликнинг католик оқимига бориб тақалади. Бу бекорга емас, чунки бу ўша диндаги маълум бир догматик қоидалар, ақидавий масалаларга бориб тақалгани учун бир томонлама муҳокамасиз қабул қилинадиган информацияларга нисбатан қўлланилади.

Биринчи босқичда- 1662 йил Рим папаси Григорий 15 чи томонидан қўлланилган бўлса ва мана шу ўтган давр ичида яна маълум босқичларини босиб ўтди ва иккинчи босқичи- бу 19 асрнинг боши 20 асрнинг охирларига нисбатан пропаганда тушунчасининг қўлланиши ва бу ижтимоий жараён сифатида ривожланишини айтишимиз мумкин. Бу бевосита оммавий ахборот воситалари, хусусан, радио ва телевидениенинг пайдо бўлиши билан, яъни доимий  оммавий мулоқотдаги инсоннинг пайдо бўлиши билан боғлиқ десак хато бўлмайди.

2- Жаҳон уруши бошланишида Геббелснинг пропагандадан фойдаланиши мисолини эслашимиз мумкин.

Жозеф Геббелс Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар Германиясида тарғибот ва маърифат вазири бўлган. У ташвиқот, оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш ва нотўғри маълумотларни тарқатиш орқали нацистлар режими фойдасига жамоатчилик фикрини шакллантириш учун масъул еди. Нацистлар мафкурасини тарғиб қилишдаги ролига қарамай, Геббелс тарихда мураккаб ва зиддиятли шахс сифатида қолган.

21 асрга келиб бугун биз пропаганданинг учинчи босқичи  даврида яшаяпмиз. Бутун инсоният бараварига учинчи босқич даврида яшаяпти дейиш мумкин. У ёки бу пропаганданинг локал эмас, ёппасига таъсир кучига эга эканига сабаб бу инсониятнинг глобаллашуви билан боғлиқ.

Батафсил мулоҳазалар билан танишиш учун юқоридаги видеони томоша қилинг.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya