Maqola

4 249 26/09/2016

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати”га ўзгартишлар киритилди..

Ўзгартишлар 2016 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ киритилди.

Эндиликда пойтахт ҳудудида прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлганлар тоифаси янада қисқарди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг фақат эри ёки хотини, вояга етиб турмуш қурмаган фарзандлари, ўзаро ва (ёки) аввалги никоҳдан дунёга келган вояга етмаган фарзандлари ҳамда асраб олинган фарзандларигина доимий пропискадан ўтишлари мумкин.

Аввалги тартибга кўра, доимий пропискада бўлганларнинг қариндошлари, яъни ота-она, ака-ука ёки опа-сингиллари ҳам доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya