“Тошкент” аэропортида қўшимча ҳақ эвазига рейсга навбатсиз ўтиш мумкин.
“Тошкент” халқаро аэропортида Fast Track хизмати ишга туширилди. «Тошкент» халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги — Fast Track хизмати ишга туширилди.
Хизмат йўловчиларга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш имконини беради.
Fast Track хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак. Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус “коридор” бўйлаб, “стерил” зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, “Fast Track хизматининг нархи 170 000 сўм. Шунингдек, оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун “Оилавий” пакет ҳам мавжуд.
Сиз миллий валютада нақд пулда ёки Uzcard, Humo, Visa, Mastercard ва бошқа тизимлар орқали тўлаш имкониятига ҳам эгасиз.
Fast Track- ўз вақтини қадрлайдиган йўловчилар учун идеал ечим.
*Шунингдек, Тошкент аэропортидан учаётган йўловчилар Fast Track хизмати билан бир қаторда жўнаб кетиш терминалининг стерил ҳудудида жойлашган “Анор” бизнес комфорт залида кутиш хизматини ҳам харид қилишлари мумкин.