Мақола

2 086 07/10/2023

Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияга меҳнат миграцияси масаласи юқори даражада фаол муҳокама қилинмоқда.

Россия меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 3,7 фоизини ташкил этган  мигрантлар учун асосий манзил бўлиб қолмоқда. Россия президенти Владимир Путин технология тараққиёти туфайли муҳожирларга бўлган эҳтиёж вақт ўтиши билан камаяди, деб ҳисобласа, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги уларнинг оқимини кўпайтиришни талаб қилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияга меҳнат миграцияси масаласи юқори даражада фаол муҳокама қилинмоқда. Ҳозирги вақтда Россия Федерацияси муҳожирлар учун асосий манзил бўлиб қолмоқда. улар мамлакат ишчи кучининг қарийб 3,7 фоизини ташкил қилади, деб хабар беради arguei.ru.

Путиннинг сўзларига кўра, хориждан келувчи ишчиларнинг фаолияти иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшадиганларигина зарур. У вақт ўтиши билан янги технологиялар туфайли меҳнат муҳожирларига бўлган эҳтиёж камайиши мумкинлигини айтади.

Бироқ, Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг нуқтаи назари бошқача. Уларнинг фикрича, Россиянинг иқтисодий ўсиши учун қўшни давлатлардан арзон ишчи кучи оқимини кўпайтириш керак.

Айни пайтда Марказий Осиё меҳнат ресурсларига бошқа давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Масалан,  Қатар Тожикистондан тўрт минг муҳожирни қабул қилмоқчи, Германия эса уларни иш билан таъминлашни соддалаштиришга ваъда бермоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация