Мақола

1 106 10/10/2023

6 октябрь куни Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг учрашувида икки давлат ўртасидаги таълим ва миграция масалалари муҳокама қилинди.

Владимир Путин Ўзбекистонда “Класс” қўшма лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Ушбу лойиҳа рус тили ва умумтаълим фанларини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган. Ўзбекистон мактабларига россиялик ўқитувчилар юборилмоқда, Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ўзбек ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Президент Путин айни дамда Россия олий ўқув юртларида 63 минг нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётганини, улардан 14 мингга яқини бюджет асосида таҳсил олаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Россиянинг 14 та олий ўқув юртларининг филиаллари муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, 2023 йилда Ўзбекистонда «Русские сезоны» халқаро лойиҳаси амалга оширилиб, унинг доирасида ўқув маҳорат сабоқлари, бадиий кўргазмалар, филмлар ва театрлаштирилган томошалар ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонлар Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий кафолатларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилиб, тегишли келишувни тайёрлашни тезлаштиришга келишиб олганини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Россия олий ўқув юртлари ректорлари форумида кадрлар тайёрлаш ва илмий-академик алмашинув соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация