Мақола

1 666 13/09/2023

Владимир Путин Россияда таҳсил олган хорижлик мутахассисларга соддалаштирилган тартибда фуқаролик беришни таклиф қилди.

Унинг айтишича, ўрта ёки олий маълумотга эга бўлган мазкур тоифага фуқароликни олишни осонлаштириш бўйича қарорлар аллақачон қабул қилинган.

Бу мутахассислар Россия иқтисодиёти учун муҳим, чунки улар мамлакатда таълим олган ва рус тилини билади, маҳаллий муҳит ва маданиятга мослашган. Шунингдек, у фуқароликни олиш жараёнини соддалаштириш, жумладан, Россияда ўқиш учун сарфланган вақтни ҳисобга олиш масаласини ҳам кўриб чиқиш кераклигини айтган.

Шу билан бирга, у фуқароликни соддалаштирилган ҳолда қабул қилиш масаласи Россия учун, айниқса, меҳнат муҳожирларининг кўплиги билан боғлиқ ҳолда мураккаб ва нозик масала эканини таъкидлади.

Путиннинг фикрича, бундай қарорларни қабул қилишдан олдин кўплаб омиллар, жумладан, бу одамларнинг рус ҳаётига мослашиши, рус маданияти ва анъаналарига ҳурмат кўрсатилишини ҳисобга олиш керак.

Россияда қанча чет эллик талаба бор?

Россияда олий маълумот олаётган чет эллик талабаларнинг умумий сони сўнгги уч йилда 26 мингдан ортиқ кишига кўпайди. Шу тариқа, 2019 йилда Россияда 298 минг, 2020 йилда 315 минг, 2021 йилда 324 минг чет эллик талаба ўқиган бўлса, Россия Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Россия университетларида (таълимнинг барча босқичларида) 362 мингдан ортиқ хорижлик таҳсил олаётган эди.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россияда таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг энг кўп сони Қозоғистондан – жами 62 358 нафар. Иккинчи ўринда Хитой – 39 959 нафар, Ўзбекистон ҳам учлик орасида – 39 825 талаба. Россиядаги энг кўп чет элликлар ўнлигига туркманистонлик талабалар киради – 36 773 нафар, Тожикистон – 20251, Ҳиндистон – 18536, Украинадан – 11123, Мисрдан – 10535 ва Белоруссиядан – 9769 киши Россия ОТМларида таълим олмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция статистикаси маълумотларига кўра, 2022 йилда Россия фуқаролигини олган чет эл фуқаролари сони 2021 йилга нисбатан 6,4 фоизга камайиб, 691 минг кишидан сал кўпроқни ташкил қилган.

Россияда ўқиган талабаларнинг қанчаси рус фуқаролигини олмоқда?

Шунингдек, ўтган йили Россияга 38 885 нафар африкалик келган. Уларнинг катта қисми мамлакатда ўқиш визаси билан бўлган: 34 360 киши. Бир неча минг африкаликлар ўз ҳаётларини Россия билан у ёки бу тарзда боғлашни режалаштирмоқда. Африкадан 1338 киши вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, 1994 киши доимий яшаш учун рухсатнома олган. 319 киши ишлаш учун рухсатномага эга бўлган, 874 киши Россия Федерацияси фуқаролигини олган.

Россия президентининг бу таклифи нимани англатади?

Бундан рус жамиятида кадрлар танқислиги ўта жиддий эканини пайқаш мумкин. Шунингдек, “махсус ҳарбий операция”га ҳам одам етишмаётгани ҳаммага маълум ва равшан. Шундай экан, яқин орада Украина билан уруш жабҳаларида қора танли “россиялик”ларни ҳам кўриб қолсак ажаб эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация