Мақола

2 093 13/05/2023

Қонун амалда Россия Федерациясида чет элга чиқиши чекланган фуқаролар реестрини яратади, уларнинг ҳуқуқларига сезиларли даражада путур етказади.

Россия президенти Владимир Путин уруш бошланганидан кейин мамлакатни қамраб олган фуқароларнинг оммавий эмиграциясига ва сафарбарлик эълон қилинишига жавобан чоралар кўришни талаб қилди.

12 май, жума куни Путин Россия Федерациясининг давлат миграция сиёсати концепциясига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда 2022 йилда «ўзгарган ижтимоий-иқтисодий шароитлар таъсирида» аҳолининг хорижга миграция оқими «кўпайгани» қайд этилган.

«Шу муносабат билан инсон капиталини сақлаш, Россия Федерацияси аҳолисининг хорижга чиқиб кетишини камайтириш учун жозибадор молиявий, ижтимоий ва бошқа механизмларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш талаб этилади», — дейилади фармонда.

Демограф Алексей Ракшанинг сўзларига кўра, ўтган йили 550 дан 800 минггача фуқаро Россияни тарк этган бўлиши эҳтимол, Альфа-Банк таҳлилчилари эса эмиграция тўлқинини миллион кишига баҳоладилар. Бу СССР парчаланганидан бери ва, эҳтимол, чор режими қулаганидан сўнг большевикларнинг қизил терроридан қочиб кетган даврдан буён энг катта эмиграция бўлди.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ўтган йилнинг сентябрь ойида ишчи кучи – 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқаролар – 600 минг кишига қисқаришини тахмин қилган. Россия ўзининг энг яхши дастурчиларининг 23% дан кўпроғини йўқотди, давлат ва хусусий клиникалар энг юқори малакали шифокорларнинг кетишини қайд этган. Гайдар институти топ-менежерлари ва саноат корхоналари эгалари ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, статистик маълумотларга кўра, кадрлар етишмаслиги. мамлакатнинг бутун замонавий тарихида мисли кўрилмаган ҳолга айланган.

“Қочиш бошлиқни ғазаблантирди (Россия амалдорлари Путинни ўзаро шундай номлашади). Келажакда бунга чек қўйиш ва одамларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни бошлаш буйруғи берилди”, деди Кремлга яқин манба.

Дарҳол жавоб электрон чақирув қоғозлари тўғрисидаги қонун бўлди, у махфий тарзда тайёрланган, кейин эса парламентнинг ҳар икки палатаси томонидан «экспресс» қабул қилинган ва президент томонидан имзоланган.

Қонун амалда Россия Федерациясида чет элга чиқиши чекланган фуқаролар реестрини яратади, шунингдек, мулкни тасарруф этиш ва автомашинани бошқаришни тақиқлашгача бўлган “қочоқ”ларнинг ҳуқуқларига сезиларли даражада путур етказади.

Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев «халқ душмани» мақоми мамлакатни тарк этган барча фуқароларга, ҳатто уларга нисбатан жиноий ёки маъмурий иш қўзғатилмаган тақдирда ҳам татбиқ этилиши кераклигини таъкидлаган.

Сенатор Сергей Цеков мамлакатни тарк этган русларнинг мулкини тортиб олишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бу «юлдуз ёки ИТ-мутахассис бўлишидан қатъи назар» ҳаммага тегишли бўлиши керак.

Январь ойи ўрталарида Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Жиноят кодексида “Россияни, унинг аҳолисини, аскарлари ва зобитларини ҳақорат қилиш” айблови учун кетганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш имкониятини белгилашни талаб қилди. Парламент қуйи палатаси вице-спикери Анна Кузнецова уларнинг мол-мулки етим болаларга берилиши мумкинлигини айтди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация