4 549 26/04/2016

“музокаралар конструктив ва мазмунли кечди”

2628802

Кеча, 25 апрель куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин таклифи билан Москвага келди. Владимир Путин Ислом Каримовни Кремлда кутиб олди.

Журналистлар олдида президентлар бир-бирларини самимий қутлаб қўл бериб саломлашишди.

Олдинроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун учрашувининг норасмий қисми ва президентларнинг биргаликдаги тушлиги бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди.

Учрашувнинг расмий қисми, музокаралар, ҳужжатларни имзолаш эса —26 апрель куни бўлиб ўтди.

Кремлда Владимир Путиннинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокаралари Россия президентининг матбуот хизмати хабари асосида.

Учрашув давомида икки мамлакат орасида ушбу куннинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ислом Каримовнинг Владимир Путин билан суҳбати.

В.Путин: Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич! Ҳурматли дўстлар! Сизларни яна бир марта, энди расмий учрашувда, қутлашга рухсат беринг.

Кеча, норасмий шароитда, биз иккаламиз, бамайлихотир ўтириб, суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Биз уч соат давомида икки томонлама мунособатлар, халқаро вазият ва ҳудуддаги ҳолат ҳақида ҳақида батафсил гаплашдик.
Бугун биз диқатни иккала мамлакатнинг халқаро ташкилотлардаги фаолиятига қаратамиз. Мен, охирги вақтларда сиз фаол ишлаётган ШҲТни назарда тутаяпман.

Суҳбат бошида яна бир марта икки мамлакат орасидаги мунособатлар ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Бизнинг иқтисодий алоқалар доллар ҳисобида бироз камайган бўлсада лекин, рубл ва ҳажм ҳисобида у ўсди. Ўсиш ушбу йилнинг биринчи чорагида ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келиш анча ошди. Бунга ҳар тарафлама ёрдам бераётганингиз учун сизга миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистондан импорт умумий ҳисобда 10%га ошди, баъзи маҳсулотлар бўйича эса — 10 баравар.  Узум импорти – 20 баравар, цитрус мевалар – 54 баравар. Менинг  фикримча, бу Россия  бозори учун катта миқдор. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун катта Россия бозорига чиқиш ҳам — катта имтиёз.
Лекин биз нафақат қишлоқ хўжалигида, балким саноат соҳасида ҳам, юқори технологияли соҳаларда ҳам  ҳамкорлик қилмоқдамиз. Умуман олганда муҳокамага мавзу кўп.

Сизни яна бир марта чин юракдан қутламоқчиман, биз Сизни кўришдан жуда хурсандмиз. Хуш келибсиз!

2626816

И.Каримов: Владимир Владимирович, авваламбор, журналистлар олдида Москвага таклифингиз учун Сизга яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кеча, кечки пайт бўлишига қарамасдан, биз кўп мавзуларни муҳокама қилишга улгурдик, мен бунинг учун Сизга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман.

Мен кечаги суҳбатдан тўла мамнун бўлдим. Фикримча, ушбу суҳбат бугун бўлмаса эртага албатта ўз натижасини беради.  Негаки, ушбу суҳбат очиқчасига бўлди. Биз дипломатик йўл билан эмас, очиқ ойдин гаплашдик. Мен бундай суҳбатларни яхши кўраман. Ўз фикрини аниқ ва лўнда қилиб ифодалаш имкони бор жойда, ҳеч қандай узундан-узоқ дипломатик иборалар ўйлаб топишнинг кераги йўқ.

Ҳақиқатдан ҳам, биз кеча узоқ вақт учрашмаганимиз сезилди, муҳокама қиладиган мавзулар кўпайиб кетган эди. Сиз ҳам ҳозир айнан шу фикрни айтганингиз учун раҳмат.

Гаплашишга мавзу борлиги яхши. Ҳозир дунёда кўп воқеалар бўлмоқда. Улар нафақат фикр билдириш балки давлатнинг у ёки бу муаммога мунособатини аниқлашни талаб қилади. Биз Ўзбекистонда, Ўрта Осиёда дунёда бўлаётган воқеаларнинг Ўрта Осиёга бевосита таъсири борлигини сезиб турибмиз. Биз бу ҳақда телевидение, интернет ва янгиликлардан ҳам ҳар куни эшитиб турибмиз.

Афғонистон ҳалигача қарама-қаршилик содир бўлаётган ҳудуд. Аниқроғи, у ерда секин кечаётган учуш бўлмоқда ва ҳалигача унинг кети кўринмаяпти.

Фақат икки томонлама мунособатлар ҳақида гапирсак, сиз улардан батафсил хабардорлигингиз учун миннатдормиз. Керак бўлганда ёки талаб бўлганда, Ўзбекистон (Россияда) етишмаётган маҳсулотларни ўрнини тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Сиз айтиб ўтган “марта”лар нафақат бизнинг имкониятларимизни кўрсатади, улар яна кўп нарса ҳақида айтиб бериши мумкин. Ахир бу осон эмас-ку, маҳсулот ҳажмини бирданига 10 марта, ёки 20 марта ошириш.

Биз, албатта, икки тарафлама мунособатларимизни нафақат етишмовчилик бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида, балким бошқа соҳаларда ҳам давом эттиришимиз мумкин. Москва ва Питерда узум ўсмайди-ку! Бошқа меваларни айтмаса ҳам бўлади.

Охирги вақтларда, Москва ва Питерда энг яхши мевалар Ўзбекистондан эканлигини унутиб қўйишган эди шекилли. Баъзи қўшни давлатлар вакиллари эркин бозорда: “Келинг, келинг, энг яхши мевалар, Ўзбекистондан”, — деб сотишади. Аслида маҳсулотнинг Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ, бўлса ҳам. Бу ҳам ўзига хос бир реклама, албатта, ва у кўп нарсадан дарак беради.

Москваликлар буни жуда яхши тушунишади. Ўзбекистон айни шу етишмаётган маҳсулотларини еткизиб беришга тайёр. Лекин, Ўзбекистоннинг фақат мева етиштириб беришга қурби етади, деб ўйламаслик керак.

Валюта ўлчовида мамлакатларимиз орасидаги товар айрбошлаш бироз камайгани рост, лекин Россия билан товар алмашиш борасида биз камайишни сезганимиз йўқ.

Автомобиллар борасида, албатта камайиш бор, лекин бу умумжаҳон ва умумРоссия тенденцияси. Бу бизнинг мунособатларимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Бир нарсани аниқ айтмоқчиман, бизда кечаги суҳбатимизни давом эттириш учун мавзу бор. Ушбу мавзуларни ҳаётнинг ўзи бизнинг кун тартибимизга қўймоқда.

Мен айтмоқчи бўлган биринчи нарса бу – Ўрта Осиё ҳудудидаги хавфсизлик масаласидир. Афғонистондаги урушнинг охири ҳам ечими ҳам кўринмаяпти.

Дўстларимиз ва журналистлар олдида шуни айтмоқчиманки, Афғон муаммосини Россия иштирокисиз ечишга баъзи бир ҳаракатлар бўлмоқда. Бу масалада тўхтаб ўтишни истамаган бўлардим, лекин меннинг фикримча, бу мутлақ нотўғри.

Жуғрофия ҳам ҳеч кимнинг эсидан чиқиб кетгани йўқ, Ўрта Осиё кўп асрлар давомида Россия билан боғлиқ, бу минг йиллик алоқалардир. Биз Россиянинг Ўрта Осиёдаги манфаатларини аниқ ҳис қилиб турибмиз ва биз бунга розимиз. Нафақат розимиз, балким бу жуда зарур деб ҳисоблаймиз. Агар буни кимдир тушунмаётган бўлса, вақти келиб ушбу вазиятни ва дунёда рўй бераётган бошқа воқеаларини ҳам тушуниб олади деб ўйлайман.

Дунё ҳақиқатларини  тан олиш керак, агар тан олинмаса улар барибир сени қувлаб етиб олади. Ушбу кўзгу орқали мунособатларимизга назар солсак, бугун биз Россия ва Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, кўп нарсани муҳокама қилишимиз керак.

Ўзбекистон делегациясига ажратилган эътибор учун, яна бир бор катта раҳмат. Бугун суҳбатимизни давом эттиришдан мамнунман.

 В.Путин: Раҳмат.

2615359

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан бўлиб ўтган музокаралардан кўнгли тўлганини айтди. “Ислом Абдуғаниевич билан музокаралар конструктив ва мазмунли кечди”, деб таъкидлади Россия раҳбари.

“Бугунги музокаралар конструктив, мазмунли руҳда ўтди. Икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилдик, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда истиқболдаги аниқ режаларни белгилаб олдик”, дея баёнот қилди Владимир Путин бўлиб ўтган учрашув якуни бўйича чиқиш қилар экан.

Манба: Sputnik Ўзбекистон

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация