Мақола

733 21/07/2022

Ўзбекистон авиакомпанияси 21 июлдан Санкт-Петербургдан Самарқандга рейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта-пайшанба кунлари амалга оширилади, деб хабар беради yandex.uz.

Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси 21 июлдан бошлаб Петербургдан Самарқандга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйяпти,- деб хабар берди Пулково аэропорти бошқарув компаниясининг матбуот хизмати.

“21 июлдан Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси Пулково аэропортидан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди. Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий шаҳарларидан бирига ҳафтанинг пайшанба кунлари учишингиз мумкин. Рейслар жадвалига кўра, Санкт-Петербургдан учиш соат 4:45 га белгиланган.Самарқандга қўниш вақти -11:15. Самарқанд аэропортидан қайтиш 00:25 да, Пулково аэропортига қўниш -03.15да”, – дейилати матбуот хизмати хабарида.

Авиакомпания парвозлари 174 ўринли Airbus A320 лайнерларида амалга оширилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация