Мақола

742 02/07/2022

Компания 174 йўловчини сиғдира оладиган Airbus A320 самолётларидан фойдаланмоқда.

Qanot Sharq авиакомпанияси Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортидан Бухорога рейсларни амалга ошира бошлади, деб хабар беради “РИА Новости”.

“28 июнь куни, Пулково аэропортидан Qanot Sharq авиакомпанияси Бухорога мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўйди. Жадвалга кўра Санкт-Петербургдан Бухорога сешанба кунлари учишингиз мумкин бўлади” – дейилади компания хабарида.

Qanot Sharq 174 йўловчига хизмат кўрсатувчи Airbus A320 самолётларидан фойдаланади.

Айни пайтда россиялик туристлар орасида қадимий Бухорони кўриш истагида бўлганлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу ердан кўп асрлар илгари Буюк ипак йўли карвонлари ўтган. Замонавий Бухорода 140 дан ортиқ меъморий ёдгорликларни кўриш мумкин.

Июнь ойи бошида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиарейслар 25 тадан 39 тагача оширилганлигини хабар қилган эдик.

Санкт-Петербург ва Бухоро ўртасидаги рейсларни Uzbekistan Airways амалга оширади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация