Мақола

692 07/12/2022

22 декабрдан Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси Теҳронни Ўзбекистоннинг икки шаҳри – Тошкент ва Самарқанд билан боғлайди.

Парвозларнинг очилиши Ўзбекистон ва Эрон раҳбарияти ўртасида, жорий йил сентябрь ойида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар самарасидир. Хусусан, ташриф давомида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида  виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва сайёҳлик оқимини кучайтиришга қаратилган туризм соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

22 декабрдан Теҳрон – Тошкент – Олма-Ота – Теҳрон ва Теҳрон – Самарқанд –Теҳрон йўналишларида тўғридан тўғри мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда.

Парвозлар қулай Airbus 320 самолётларида, дастлаб ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейинчалик, йўловчилар томонидан йўналиш ижобий қабул қилинса, рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.

1993 йилда ташкил этилган Эроннинг Qeshm Air  штаб –квартираси Теҳронда жойлашган бўлиб, мазкур авиакомпания маҳаллий ва халқаро, шунингдек чартер рейсларини амлга оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация