Мақола

720 15/11/2023

QIWI Узбекистан тўлов тизими Ўзбекистонда фаолиятини тугатганини эълон қилди. Электрон тизим ҳамёни ҳисобида пул қолган фуқароларга мурожаат қилган компания 18 декабргача илова орқали аввалгидек, ўзингизнинг Uzcard ва HUMO банк карталарга пул чиқариб олиш, ҳар қандай хизматлар – коммунал хизматлар, уяли алоқа ва бошқалар учун тўлов қилиш мумкинлиги айтган.

Бироқ 16 ноябрдан бошлаб электон пулларни сақлаш хизмати учун ҳар куни – кунлик 75 000 сўм комиссия олинади. Компания QIWI Узбекистан иловаси ёпилиши муносабати билан мижозларнинг пулларини ушлаб тура олмаслиги ва бу зарурий чоралигини маълум қилган.

18 декабрдан кейин QIWI мижозлари ҳамён балансидан пул ечиб олиш учун ариза ёзиши керак бўлади. Шунинг учун пулларни иложи борича тезроқ ечиб олиш тавсия қилинмоқда.

Ҳозир Ўзбекистонда электрон ҳамённинг фунционаллари анча чекланган – фақат маҳаллий хизматлар учун тўловлар ва маҳаллий банкларнинг карталарига ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация