Мақола

2 370 28/07/2023

Краснодар ўлка суди оғир жиноятларни содир этишда айбланган қирғизистонлик Бегмат Жолдошевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

Аниқланишича, 2022 йилнинг 20 август куни соат 17:00 атрофида Жолдошев маст ҳолатда Сочи шаҳар қабристони ҳудудида бўлган. Уни қабристон ишчиси деб ўйлаган нотаниш қиз ундан катта бувисининг қабрини топишга ёрдам беришни сўраган.

Судланувчи ёрдам беришга рози бўлиб, унинг ортидан қариндошининг қабригача борган, сўнг қизга ҳужум қилган, зўрлаган ва бошқа жинсий характердаги ҳаракатларни содир этган. Шундан сўнг у жабрланувчини бўғиб ўлдирган ва унинг буюмларини, жумладан, кейинчалик озиқ-овқат дўконларида тўлаган банк картасини олиб кетган. Қизнинг ўлими катта бувисининг қабри ёнида содир бўлган.

Суд мажлисида Жолдошев тавба қилиб, вафот этган қизнинг онасидан кечирим сўраган. Тақдим этилган далилларни тўлиқ ўрганиб чиққандан сўнг, судда судланувчининг айби исботланганига шубҳа қолмади. У тахмин қилинган жиноятларда айбдор деб топилди.

Содир этилган жиноятлар жами бўйича, тайинланган жазоларга қисман қўшилган ҳолда, якунда айбдор деб топилган Жўлдошевга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, дастлабки 6 йилни қамоқхонада, қолган муддатни эса қаттиқ режимли колонияда ўташ жазоси ҳамда 60 000 рубл миқдорида жарима тайинланди.

Суд, шунингдек, жабрланувчининг маънавий зарар, моддий зарар ва дафн билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўғрисидаги фуқаролик даъволарини қаноатлантирди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация