411 20/04/2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

2023 йилги Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Идорада Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган ишчи гуруҳ хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда Рамазон ҳайити 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация