3 978 05/07/2016

Бу йилги муборак рамазон ойи мусофирлар ҳаётида ҳар йилгидек файзу барокатли кечди. Россиянинг айрим ҳудудларида 19 соатлаб рўза тутган диндошларимиз ҳайит айёмини сабр ва шукр билан кутиб олишди.
Москва шаҳри ва областининг 43 жойида ҳайит намозлари ўқилди. Пойтахтнинг ўзида 200 мингга яқин мусулмонлар Рамазон ҳайитини нишонладилар.
Бу йилги муборак рамазон ойи меҳнат муҳожирлари ҳаётида кўплаб ибратли воқеалар кузатилди.

Яхши ишчи автомашина билан тақдирланди

imageМосква областидаги “Многогруз” ташкилотида асосан ўзбекистонлик мигрантлар меҳнат қилади.

Мазкур корхона “Перекресток” компанияси билан ҳамкорликда фаолият юритади. Ўтган хафтада корхона рабарияти ажойиб ташаббус билан чиқди. Корхона рамазон ойида энг яхши ишчисини мукофотлашга қарор қилди.

Иш фаолиятини 3 йил олдин юк ташувчиликдан бошлаган Норали Мажидов айни пайтда корхонада иш юритувчи вазифасини бажармоқда. Норалининг кўп йиллик меҳнати бесамар кетмади.

“Многогруз” ташкилоти раҳбарияти ўзбекистонлик мигрант Норали Мажидовни “Лада-Ларгус” автомашинаси билан тақдирлади.

 

Бепул стоматология хизмати 

image (1) (1)Москвада фаолият юритаётган стоматолог Азизбек Қаххоров рамазон ойида мухтожлар учун бепул хизматларини таклиф қилди.
Шифокор стоматология соҳасида 10 йиллик иш тажрибасига эга. Москвада эса 4 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мазкур хусусий шифохонада тиш касалликларини даволаш, олиш ва қўйиш ва имплантация, барча стоматологик хизматлар кўрсатилади.
Энг муҳими, рус тилида сўзлашувга бироз қийналган мигрантларимиз мазкур стоматологияда ўз тилларида бемалол мурожааат қилишлари ва маслаҳатлар олишлари мумкин.

Стоматолог Азиз Каххоров Москвада ўзбекистонлик мигрантларга рамазонга қадар ҳам ўз ёрдамларини кўрсатиб келаётган шифокорлардан бири.

 

Мухтожларга текин такси

Такси ҳайдовчиси Акмал Ҳамроев ҳам рамазон ойида савобли ишга қўл урди.
Маълумки, мигрантлар РФ да бўлиш муддати тугаганида белгиланган тартибда яқинроқдаги чегарага бориб келиб,  хужжатларини янгилашлари мумкин.  Акмал Ҳамроев ўзбекистонлик мигрантларга ўз хизматини нисбатан арзон нархларда таклиф этиб келади. Рамазон ойида эса Акмал юртдошларимиз ичида камхарж кишилар бўлса, бепул хизмат кўрсатишини билдирди.

“Ёш болали, ҳомиладор аёллар ёки қийналиб юрганлар бўлса, бепул олиб бориб келаман”, дея эълон берди Акмал “Таянч.ру”да.

Юқоридаги ҳайрли ишлар ташаббускорлари билан боғланганимизда, улар якдиллик билан мусофирликдаги ёрдамга мухтож юртдошларимизга мурувват фақат рамазон ойида эмас, балки йил бўйи ҳам давом этишини таъкидлашди.

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация