Мақола

558 15/07/2022

Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича июль ойидан белгиланган жадвалга яна иккита рейс қўшилади.

Россиянинг энг йирик 10 та авиакомпаниялари сафида бўлган Red Wings Қозоғистон ва Россия федерацияси ўртасида июль-август ойларида бир нечта рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган, деб хабар беради “Прайм” агентлиги.

“Жорий йилнинг 17 июлидан бошлаб Олмаота-Челябинск” йўналиши бўйича ҳафтасига 1 мартадан – якшанба кунлари, 22 июлдан бошлаб “Ақтўбе-Жуковский” йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини  амалга ошириш режалаштирилган. Рейслар жума ва якшанба кунлари, ҳафтасига 2 мартадан амалга оширилади”,- дейилади матбуот хизмати хабарида.
Мазкур авиакомпания август ойида Уфадан Олмаота ва Нур-Султонга парвозларни бошлайди. Ушбу йўналишда 100 ўринли замонавий SSJ100 лайнерларидан фойдаланилади.

Энг арзон нархлардаги чипталар аллақачан авиакомпания сайтида ва мобил иловасида сотилмоқда. Иловани App Store ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин.

Уфа-Олмаота-Уфа рейси 4 августдан бошланади ва пайшанба кунлари амалга оширилдаи.

Уфа-Нур-Султон-Уфа рейслари ҳам 4 август кунидан бошланади.

Олмаота Қозоғистонда сайёҳларни жалб қиладиган энг катта ва қизиқарли шаҳарлардан ҳисобланади. Қозоғистоннинг пойтахти-Нур-Султон эса мамалкатнинг бизнес, маъмурий ва маданий маркази саналади.

Red Wings авиакомпаниясининг УФА шаҳридан Анталия, Екатеринбург, Истанбул шаҳарларига уюштирилган парвозлари сафини Қозоғистоннинг йирик шаҳарлари тўлдирмоқда.

Мазкур йирик авикомпания мунтазам ва чартер йўналишларига ихтисослашган. Унинг асосий аэропортлари Жуковский, Домодедово, Кольцово (Екатеринбург), Баландино (Челябинск) ва Махачкала аэропортларидир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация