Maqola

5 860 26/12/2017

Ўзбекистон хусусий рекрутинг компанияларга мигрантларни хорижга ишлашга жўнатиш бўйича ҳуқуқ беришни мўлжалламоқда, дея хабар қилди Sputnik.

Айни пайтда фуқароларни хорижга ишлашга жўнатиш билан фақатгина Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг тузилмаси – Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги шуғулланиши мумкин.

Бироқ мазкур бозорда Ўзбекистон фуқароларини хорижда, энг аввало АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада ва бошқа давлатларда ишлашга жўнатишда турли ахборотлар ва консальтинг хизматларини тақдим этиш билан шуғулланиб келаётган бир қатор хусусий компаниялар фаолият юритиб келмоқда.

“Бугун биз ҳақиқатдан ҳам мазкур фаолиятда монопол ҳисобланамиз. Бироқ “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасида фуқароларимизни Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатларга ишлашга жўнатиш бўйича Ўзбекистоннинг хусусий рекрутинг компанияларини жалб қилиш кўзда тутилган. Бу қонунчиликдаги янгилик ҳисобланади”, – деди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Низомов Sputnik мухбирига.

Унинг сўзларига кўра, вазирлик аввалроқ ҳукуматга кўриб чиқиш учун “Рекрутинг ва рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этган. У тасдиқланганиан сўнг Ўзбекистондаги хусусий ташкилотлар фуқароларни республика ва хориж бўйича ишларга жўната олади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya