Мақола

621 21/09/2023

Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин 2030 йилга бориб қурилиш соҳасида ишчилар етишмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодий ўсишнинг ҳозирги суръатида ишчи кучи етишмаслиги 400 минг кишига етиши мумкин.

“Агар иқтисодиёт шу суръатда, жумладан, қурилиш соҳасида ҳам ривожланса, 2030 йилга бориб тақчиллик 400 мингга етиши мумкин”, – дейди у.

Айни пайтда тақчиллик 50 мингга яқин кишини ташкил этади, бироқ Хуснуллин таъкидлашича, ушбу соҳада 11 миллиондан ортиқ ишчи борлиги фонида бу кадрлар етишмовчилиги эмас.

Август ойи бошида Қурилиш вазирлигининг Кадрлар маркази бошлиғи Елена Сенкевич Россияда қурилиш соҳасида кадрлар етишмаслиги тахминан 200 минг кишини ташкил этгани ҳақида фикр билдирган эди.

Шуни ҳам айтиш лозимки, Россия матбуоти долларга нисбатан рублнинг тушиб кетиши кўпчилик муҳожирларнинг ўз ватанларига қайтиб кетишига сабаб бўлиши  ҳақида огоҳлантирмоқда. Бироқ шунга қарамай, Россия минтақаларида мигрантларга қарши рейдлар кўплаб ўтказилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация