Maqola

6 496 04/01/2018

2018 йил 1 январдан Россияда ноқонуний бўлиб турганларга турар жой берган, транспорт ёки юридик хизматларни кўрсатгарлар 500 минг рублгача миқдорда жаримага тортилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ушбу ўзгартишни киритиш тўғрисидаги қонун Владимир Путин томонидан имзоланди, дея хабар қилди Sputnik.

Бунга қадар нолегалларга ёрдам кўрсатганлар 300 минг рублгача миқдорда жаримага тортилар эди.

Ҳозирда нолегал мигрантларга турар жой ёки транспорт воситасини бериш оддий фуқаролар учун 2 мингдан 5 минг рублгача, мутасадди раҳбарларга 35 мингдан 50 минг рублгача ва юридик шахсларга 400 мингдан 500 минг рублгача жаримага сабаб бўлади.

Шу билан биргаликда, Давлат думаси Россия ҳудудидан чиқариб юбориш кўринишидаги маъмурий жавобгарликка тортилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни махсус муассасаларда сақлаш муддатларини белгиловчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Ҳужжатга кўра, Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши белгиланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар маъмурий чора ҳақидаги қарор қабул қилинганидан 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача махсус муассасаларда сақланиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya