Maqola

955 16/06/2022

Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш  вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги № 289н буйруғига кўра РФга  меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келадиган фуқаролар учун квоталар сони ошди.

Буйруқ виза асосида келувчи чет эл фуқаролари, ишга рухсатнома олувчилар ва махсус таклифлар асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчиларга тааллуқли.  Бу ҳақда  кеча -15 июнда “Гарант” ахборот ҳуқуқий портали хабар берди.

Мазкур буйруққа кўра қуйидаги ўзгаришларни кузатамиз:

  • “Марказий федерал округ” бўйича аввалги 22654 киши ўрнига 25703 нафар фуқарога квота ажратилади. Шу округ бўйича мигрантлар кўп борадиган Москва области учун 5673 ўрнига 7772 та, Калуга области учун 858 ўрнига 987 та квота ажратилган.
  • «Шимолий-Ғарбий федерал округ» бўйича аввалги 34338 ўрнига 35711 та квота ажратилди.
  • Бу округда кўпчилик мигрантларни қизиқтирадиган Ленинград области учун аввалги  кўрсаткич – 25842 ўрнига 27046 та квота белгиланди. Санкт-Петербург шаҳрида энди 25842 нафар ўрнига 27046 нафар фуқаролар меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
  • “Жанубий Федерал округ” бўйича квоталар 497 ўрнига 502 тага кўпайтирилган.
  • “Шимолий Кавказ федерал округи” бўйича 15 ўрнига 23 та квота ажратилди.

Квоталар сони бўйича аниқ маълумотни ва ҳаволаси бўйича олишингиз мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya