351 26/01/2024

“Қрим Республикасининг ташувчилар ва йўловчиларни қўллаб-қувватлаш маркази” автоном нотижорат ташкилоти президенти Владислав Антонов Қрим радиосида жамоат транспорти ҳайдовчиларининг етишмаслигига оид минтақадаги мавжуд вазият ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, етишмовчилик 30 фоизни ташкил этган.

Транспорт таркиби деярли 100 фоизга янгиланган бўлса ҳам янги автобус ва троллейбусларда ишлашни хоҳловчилар жуда кам. Натижада жамоат транспорти қатнови ва шунга мос равишда йўловчилар зарар кўрмоқда.

Амалиёт шуни кўрсатадики, Қрим аҳолиси орасида жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишлашга талабгорлар оз. Меҳнат муҳожирлари эса иш ҳақи юқори ва камроқ муаммолар мавжуд бўлган қурилиш соҳасида ишлашни афзал кўришади.

Қрим троллейбуси ходимларни топишни осонлаштириш мақсадида  ҳайдовчиларга ётоқхоналарда жой билан таъминлаш амалиётини қайта тиклашни режалаштирмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация