Maqola

954 17/03/2022

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари икки йил давомида қонунбузарлик содир этгани учун 59 мингдан ортиқ хорижлик фуқароларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юборди.

2020-2021 йилларда 59 мингдан ортиқ хорижлик Россиядан чиқариб юборилган, яъни депортация қилинган. Уларнинг аксарияти миграция қонунчилигини бузганликлари учун ҳамда вақтинча сақлаш жойларидан озод қилингач, мамлакатдан чиқариб юборилган.

Россия президенти Владимир Путин 17 февралда Ички ишлар вазирлиги коллегиясида ноқонуний мигрантлар, жиноий гуруҳлар ва ташриф буюрувчилар орасидан айрим қонунбузарларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўриш вазифасини топширган эди.

Путиннинг таъкидлашича, Россия яшаш, ўқиш ва ишлаш учун келган, мамлакат қонунларига риоя қилган ҳолда унинг қадриятлари ва анъаналарини ҳурмат қилган ҳар бир кишини қучоқ очиб кутиб олади. Бироқ, ноқонуний миграция асосида ўз бизнесини қураётган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига нисбатан энг қаттиқ чоралар ишлаб чиқилиши керак.

Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг март ойидан ҳозирги кунга қадар 8 миллиондан ортиқ хорижлик рухсатнома олган, шу жумладан, 1 миллиондан ортиқ фуқаро Россияда бўлишини қонунийлаштиришга муваффақ бўлган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya