Мақола

1 252 06/04/2022

Мишустин 9 апрелдан бошлаб парвозларга қўйилган чекловлар бекор қилинишини эълон қилди.

9 апрель куни Россия Covid-19 тарқалиши сабабли илгари жорий қилинган мунтазам ва чартер рейсларига қўйилган чекловларни бекор қилади, деди бош вазир Михаил Мишустин «Ягона Россия» фракцияси билан учрашувда.

Унинг аниқлик киритишича, душанба куни Мишустин авиация саноати ва фуқаролар кутаётган тегишли ҳужжатни имзолади.

«Касаллик даражаси пасаймоқда, демак, Россия авиакомпаниялари учун мавжуд бўлган йўналишларни кенгайтириш вақти келди. Энди улар 15 та давлатга чекловсиз уча олади. Эндиликда биз 52 давлат, жумладан Аргентина, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка ва бошқа дўстона давлатлар билан парвозларни тиклаяпмиз», – дея қўшимча қилди Бош вазир.

Бундан ташқари, коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штабда маълум қилинишича, 9 апрелдан бошлаб Хитой билан қуруқлик чегараси орқали кириш ва чиқишга қўйиладиган чекловлар ҳам бекор қилинади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация