Мақола

2 561 09/08/2023

Лойиҳа Африка фуқароларини Россияга жойлаштириш ва мослаштиришга қаратилган.

Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида беш йил ичида 3000 га яқин африка диаспораси вакиллари Россия Федерацияси кенгликларида бошпаналик бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради “Калужский перекресток” нашри.

Лойиҳанинг биринчи босқичи Твер вилоятида амалга оширила бошланди. Бу жой африкалик кўчманчилар учун биринчи турар-жой бўлади. Бу ерда уларга қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш мумкин бўлган ер участкалари ажратилади. Бу қадам мамлакатнинг янги фуқароларига унинг иқтисодий тизимининг бир қисмига айланишига ва ўз молиявий аҳволини таъминлашга ёрдам беради.

Бироқ, мослашиш фақат ердаги иш эмас. Африкаликларнинг жамиятга муваффақиятли мослашиб кетиши учун улар рус тилидан дарслар ўтадилар.

Евроосиё халқаро университети ректори, Африка халқаро конгрессининг бош вакили Константин Клименконинг сўзларига кўра, Россия ўзининг маънавияти ва анъанавий оилавий қадриятларга ҳурмати билан Африка халқларини ўзига жалб этар экан. Ушбу жиҳатлар янги ватан танлашда муҳим рол ўйнайди ва африкалик кўчиб келганлар билан маҳаллий аҳоли ўртасида уйғун муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради.

Африкашунос тарихчи Алексей Владимиров Африкадан ишчи кучини олиб кириш ғоясини асоссиз ва ҳатто хавфли деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, агар мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашса, полиция ҳисоботлари ташқи кўриниши аниқ “рус бўлмаган” хорижликларга қилинган ҳужумлар ҳақидаги хабарларга тўла бўлган яқин ўтмишга қайтади. Ўша пайтларда қурбонларнинг кўпчилиги қора танлилар бўлган.

РАНХиГС Сиёсатшунослик ва сиёсий бошқарув кафедраси доценти Михаил Бурда африкалик мигрантларнинг Россияга кўчириб келтириш ҳақида шундай дейди: “Биз эндигина постсовет ҳудудидан келган муҳожирлар учун интеграция ва мослашиш дастурлари ишламаётганлигини тушундик, лекин уларда ҳеч бўлмаганда узоқ бўлса-да Россия империяси ва СССР доирасидаги умумий тарихий ўтмиш бор. Ҳеч бўлмаганда рус тилини ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар. Бироқ, ушбу тоифадаги муҳожирларга нисбатан маҳаллий аҳоли катта зиддиятга эга. Африкадан келган муҳожирлар билан юзага келиши мумкин бўлган можаролар даражасини фақат Ғарбий Европа мамлакатларидаги тегишли мисолларни кўриб чиқиш орқали тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, таклиф этилаётган таклифда постсовет ҳудудидаги миграция ва Африка давлатларидан миграцияни ажратиб турувчи энг муҳим фундаментал хусусият ҳисобга олинмаган. Постсовет ҳудудида миграция асосан меҳнат миграцияси, Африкадан Европа давлатларига кўчиш эса гуманитар, булар қочқинлар: “Улар у ерда ишламайди, нафақада ўтиришади, жиноят кучайган, уларни қабул қилган жамиятда паразитлик қилишади. Шунинг учун африкалик муҳожирларнинг қурилиш ва уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларига ишлаш учун югуришига ишониш қийин, аммо пул талаб қилиш, ирқчилик мавзусини  хоҳлаганча кўтаришади”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация