Мақола

628 15/06/2022

Россия Украинадаги ҳарбий операцияларнинг дастлабки 100 кунида нефть ва газ экспортидан 93 миллиард доллар даромад олган. Бу соҳада Хитой ва Германия энг йирик харидорларга айланди.

Финляндияда рўйхатдан ўтган халқаро Энергетика ва тоза ҳавони ўрганиш маркази (CREA) шундай хулосага келган. У “Путин урушини молиялаштириш: дастлабки 100 кун ичида Россиядан қазилма ёқилғиларни импорт қилиш” номли ҳисоботни тақдим қилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Россия нефти ва газининг асосий харидори Европа Иттифоқи давлатлари бўлган. Рус экспортининг 61 фоизи айнан ЕИ давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Бу эса 57 миллиард еврога тенг экспорт демакдир.

Алоҳида давлатлар ҳақида тўхталсак, етакчи импортчи Хитой (12 млрд евро), иккинчи ўринда Германия (12,1 млрд евро), учинчи ўринда-Италия (7,8 млрд евро). Бу рўйхатда Нидерландия, Туркия, Польша, Франция, Ҳиндистон ва Шимолий Корея бор.

Россия  хом нефть сотувидан – 46 млрд евро, қувурлар орқали  экспорт қилинаётган газдан икки баробар камроқ – 24 млрд евро, нефть маҳсулотлари сотувидан – 13 млрд, суюлтирилган газдан – 5,1 млрд ва кўмирдан – 4,8 млрд даромад олди.

Баъзи давлатлар (Польша,Финляндия ва Болтиқбўйи давлатлари) ҳарбий амалиётлар бошланганидан буён импортни камайтиришган бўлишса, бошқалари харидларни кўпайтиришди. Буларга – Хитой, Ҳиндистон ва ЕИ аъзоси бўлган Франция киради.

Июнь ойи бошида ЕИ Москва томонидан Украинада бошланган ҳарбий амалиётл ар туфайли Россиядан нефть импортига қисман эмбарго қўйишга қарор қилди. Бироқ санкциялар ЕИ давлатлари қарам бўлган Россия газига таалуқли эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация