Мақола

985 28/09/2023

Йўловчилардан аэропортларга олдинроқ келиш сўралмоқда.

“Аэрофлот” ва “Победа” авиакомпаниялари Россиянинг Leonardo брон қилиш тизимидаги носозлик ҳақида хабар беришди

“Аэрофлот” гуруҳининг авиакомпаниялари ўзларининг Телеграм-каналларида маҳаллий Leonardo брон қилиш тизимининг ишлашидаги глобал носозлик ҳақида хабар беришди.

“Leonardo (Сирена-Травел) брон қилиш тизимидаги глобал носозлик туфайли компаниянинг маршрут тармоғи аэропортларида рўйхатдан ўтиш қийин”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, хизмат кўрсатувчи провайдер томонидан тизимнинг нормал ишлашини тезкорлик билан тиклаш чоралари кўрилмоқда.

“Победа” ва “Россия” авиакомпаниялари ҳам худди шундай хабарларни жойлаштирди.

“Аэрофлот” гуруҳи ва “Уральские авиалинии” авиакомпанияларининг Россиянинг Leonardo чипталарини брон қилиш тизимига ўтиши ҳақидаги маълумотлар ўтган йилнинг май ойида пайдо бўлган эди.

Leonardo авиачипталарини брон қилиш тизими чет элдан катта DDoS-ҳужумига учради, деб хабар берган Ростех матбуот хизмати телеграм каналида. “Биз буни қайтариш устида ишлаяпмиз”, – деб таъкидлаган давлат корпорацияси.

“Победа”нинг аниқлик киритишича, аэропортларда чипталар ва хизматларни брон қилиш, онлайн рўйхатдан ўтиш ва рўйхатдан ўтиш хизматлари фаолиятида муаммолар кузатилмоқда. “Аэропортларда рўйхатдан ўтиш қўлда амалга оширилади. Илтимос, аэропортга олдинроқ етиб боринг. Парвозингиз яқин орада бўлса ва аэропортда бўлсангиз, рўйхатдан ўтиш пунктларида авиакомпания вакилининг кўрсатмаларига амал қилинг”, — дейилади авиакомпаниянинг телеграм-каналида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация