Maqola

3 408 09/03/2022

Бугундан бошлаб Россия банкларига 9 сентябргача фуқароларга нақд валюта сотишни тақиқланди.

Гап шундаки, Россия Марказий банки 2022 йил 9 мартдан 9 сентябргача чет эл валютасидаги депозитлар ёки фуқароларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ечиб олишнинг вақтинчалик тартибини ўрнатди.

Унга кўра, хорижий валютадаги омонатлардан 10 минг доллардан ортиқ маблағни валютада ечиб олиб бўлмайди. Бу миқдордан кўп маблағни ҳам олиш мумкин. Фақат қолган маблағ чиқарилган кундаги бозор курси бўйича рублда берилади.

Лекин фуқаролар ўзларида мавжуд бўлган валютани исталган вақтда ва исталган миқдорда рублга алмаштириши мумкин бўлади. Яъни, долларни рублга алмаштиш мумкин, рублга нақд доллар сотиб олиб бўлмайди.

Баёнотда айтилишича, омонатчилар янги валюта ҳисобварақлари ва омонатларини очиш имкониятига эга бўладилар, бироқ нақд валюта билан операцияларни амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби амалда бўлган пайтда пул маблағларини чиқарилган кундаги бозор курси бўйича рублда ечиб оладилар.

Бу чекловлар фақат нақд валюта айланмаси учун. Сбербанк ахборот хизматининг хабар беришича Сбербанк Онлайн дастури орқали нақдсиз валютани чекловларсиз сотиб олиш мумкин. Яъни, мобил дастурлар орқали валюта сотиб олиш ва уйга онлайн шаклда юбориш мумкин.

Иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳолатга шарҳ бериб, қуйидагилдарни ёзади

Энг биринчи оқибат бу – қора бозорнинг пайдо бўлиши бўлади. Россия банкларининг айирбошлаш шохобчалари эрталабдан валюта сотишни тўхтатди. Демак, энди фақат валютани қўлдан сотиб олиш мумкин бўлади.

Иккинчи оқибат, халқаро пул ўтказмалари орқали пул ўтказиш янада қимматлашади. Пул ўтказиш тизимлари долларнинг янада қиммат курси билан ишлашга ўтишади. Чунки халқаро пул ўтказмалари рублни валютага айлантириб олишга ягона имконият бўлиб қолади.

Учинчи оқибат, барча омонатчилар Россия банкларидан пулларини ёппасига олиб чиқиб кета бошлашади. Рублда ҳам, валютада ҳам. Чунки бу чекловлардан кейин бошқа янаям даҳшатли чекловлар юз бериши риски кескин ошди. Рус банклари жуда оғир ликвидлик муаммосига дуч келишади. Уларнинг банкротлиги серияларини йил охирида эмас, шу яқин ойларда кўра бошлаймиз.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya