Мақола

1 754 19/05/2023

Россия Федерацияси президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов маълум қилишича, Россия ислом дунёси давлатлари билан визаларни тўлиқ бекор қилишга эришиш учун фаол иш олиб бормоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу туризм ва бизнес соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

“Умуман олганда, ниятимиз виза бериш режимидан бутунлай воз кечишдир. Бу ерда, албатта, ҳам араб, ҳам Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган кўплаб Африка давлатлари – ислом олами алоҳида ўрин тутади”, деб ТАСС дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтирган.

Владимир Путин Россияга келаётган Грузия фуқаролари учун ҳам виза мажбуриятларини бекор қилган эди. Энди улар Россия Федерациясида 90 кунгача визасиз қолишлари мумкин. Қайд этилишича, ишлаш учун ёки 90 кундан ортиқ вақтинчалик бўлиш доирасида, масалан, таълим олиш учун келган фуқаролар бундан мустасно бўлади.

Давлат раҳбари яна бир фармонни ҳам имзолади, унга кўра авиакомпанияларнинг Россиядан парвозларини амалга ошириш ва Грузияга чипталар сотишга қўйилган тақиқ бекор қилинди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация