Мақола

2 205 07/02/2023

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Борис Титов Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голиковага хорижлик фуқаролар учун меҳнат патентининг амал қилиш муддатини 12 ойдан 36 ойгача оширишни таклиф қилди.

“Қонунда патент олиш учун аризани кўриб чиқишга белгиланган муддат 10 кундан ошмайди. Шунда ҳам, зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплаш ва қайта ишлашга мигрантларда 20 кунгача вақт кетади”, деб ёзади Титов.
Унинг сўзларига кўра, хорижлик ишчилар ҳар йили янги патент олиш учун 30 кунгача вақт сарфлашлари керак бўлиб, бу вақт ичида иқтисодий айланмадан чиқиб кетишади.

“Тадбиркорлар ҳам мигрантларнинг ишламай қолишларидан зарар кўрадилар ва бюджетга камроқ шахсий даромад солиғи тушади, чунки иш берувчи янги патентни рўйхатдан ўтказиш даврида чет эллик ишчилар учун солиқ тўламайди”,-дейди Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил. Бу ҳақда “Мигрант Медиа” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация