Мақола

910 11/11/2023

Россия банки раиси Элвира Набиуллина Давлат Думасидаги чиқишида Россия иқтисодиётидаги асосий қийинчилик ишчи кучи тақчиллиги эканини таъкидлади. Унинг фикрича, асосий муаммо пул етишмаслигида эмас, аксинча, малакали ходимларнинг етишмаслигида. Набиуллина таъкидлашича, бу корхоналарда ўтказилган сўровлардан яққол кўриниб турибди. Компаниялар маблағ ёки талабнинг етишмаслиги эмас, балки биринчи навбатда кадрлар тақчиллиги муаммосини таъкидлашади.

Россия банки раисининг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Россия иқтисодиёти меҳнат ва ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланмоқда. Кадрлар танқислиги, айниқса, машинасозлик ва кимё саноати каби тармоқларда кескин. Набиуллина Россия иқтисодиётининг янада ўсиши учун меҳнат унумдорлигини ошириш зарурлигини таъкидлайди.

Росстатнинг 1 ноябрдаги маълумотларига кўра, ишсизлик даражаси уч ой давомида энг кам 3% даражада сақланиб қолган. 2022 йилда меҳнат унумдорлиги ўтган йилга нисбатан 3,6 фоизга камайди. Бу 2009 йилги глобал молиявий инқироздан кейинги энг сезиларли пасайишдир (-4,1%), деб ёзади “Ведомости”.

Сентябрь ойи бошида Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ишсизлик даражасининг ҳаддан ташқари пастлиги Россия иқтисодиётини оғирлаштирганини таъкидлаган эди. Бу муаммони бартараф этиш учун меҳнат муҳожирларини фаолроқ жалб қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш миллий лойиҳасига кўпроқ корхоналарни жалб этиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига сунъий интеллектни жорий этиш таклиф этилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация