1,291
10/03/2022
Ўзбекистонда Японияга ишга бориш тестлар бошланди
- 9-19 март кунлари Тошкентда Японияга ишлашга боришни истаганлар учун тестлар бўлиб ўтади;
- Бу МДҲ ҳудудида илк бора Ўзбекистонда ташкил этилмоқда;
- Япония «махсус малакали ишчи» визаси асосида 2025 йилгача 325 минг хорижлик мигрантни мамлакатга жалб қилишни режалаштирган;
- Шу вақтгача, Япония 9 давлатда шундай имтиҳонлар ўтказиб келган;
- Ўзбекистон ушбу тестни ўтказишга рухсат олган 10-мамлакат бўлди;
- Японияда ишлашни хоҳловчилар япон тилини билиш тестидан ва мутахассислиги бўйича амалиёт имтиҳонидан ўтишлари керак;
- Имтиҳондан ўтганларга Япония компаниялари иш таклифи билдиради;
- Меҳнат мигрантлари 5 йилдан 10 йилгача Японияда ишлашлари мумкин;
- 5 йилдан сўнг, оиласини ҳам таклиф қила олади;
- Имтиҳондан ўтган ўзбекистонликлар, ҳозирча, қарияларни парваришлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашлари мумкин;
- Японияда энг кам ойлик иш ҳақи 1800-2000 АҚШ долларини ташкил этади.