Мақола

2 572 25/04/2023

Россия энергия ресурслари учун тўловларни амалга оширишда миллий валюталарга ўтмоқда. Келажакда мамлакат евро ва доллардан воз кечиш ниятида. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Александр Новак маълум қилди.

“Доллар ёки евродан камроқ фойдаланиш тенденцияси кескин ўзгарди. Ушбу валюталар билан ҳисоб-китоблар бўйича мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, биз ҳисоб-китобларимизда фақат миллий валюталарга ўтамиз. Ва бундай шароитда юан ва рублга талаб мавжуд. Бу ҳаракат давом этади”, деди Новак “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Хитой газ ва қисман нефть учун юанда тўламоқда, тўловлар рублда ҳам амалга ошириляпти. Миллий валюталарда ушбу ўзаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш давом этади, деб ёзади Вright Uzbekistan.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация