Мақола

1 032 16/12/2022

Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги  енгил саноат соҳасида тикувчиларнинг бўш иш ўринлари учун хорижликларни соддалаштирилган тарзда ишга қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Россия енгил саноатида кадрлар етишмаслиги кузатилмоқда, шу сабабли вазирлик меҳнат мигрантлари билан қизиқмоқда, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Ўзбекистон тикувчилари  Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Саноат ва савдо вазирлигининг соддалаштирилган тарзда ишга қабул қилиш бўйича синов лойиҳасида иштирок этгани маълум бўлди, деб ёзади “Российская газета”.
Ишчилар россиядаги енгил саноат корхоналарига келади. Лойиҳада жами 10-15 та маҳаллий корхона иштирок этади.

Бугунги кунда Россия енгил саноати Ғарб брендлари мамлакатдан чиқиб кетганидан сўнг ниҳоятда шиддат билан юксалмоқда.

Ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун саноатга қўшимча ишчи кучи керак.

Россия Федерацияси Меҳнат вазирлиги мамлакатга тармоқда ишлаш учун 5 минг нафарга яқин ишчи келганини айтди.

Илгари чет эллик фуқароларни ишга олишнинг соддалаштирилган схемаси фақат қурилиш ва қишлоқ хўжалигида жорий қилинган эди.

Ҳозир эса жойларда тикувчи,ҳунарманд, технолог, маҳсулот сифатини назорат қила оладиган мутахассислар етишмаяпти.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 5 йил давомида Россияда тикувчиларниннг маоши бир ярим баробарга ошган. Бу касб эгалари бугунги кунда ойига ўртача 45 минг рубль олишади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация