Мақола

1 113 24/01/2023

Бироқ, бу кўрсаткич пандемиядан олдинги вақтдагидан юқори

2022 йилнинг 11 ойида Россия фуқаролигини  олган хорижликлар сони 2021 йилга нисбатан камайди, бироқ бу кўрсаткич пандемиядан олдинги даврдан сези ларли даражада ошган, деб ёзади ТАСС.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция ҳолати бўйича статистик маълумотларидан маълум бўлди.

Ўтган йилнингг январь ойидан ноябргача Россия Ички ишлар вазирлиги чет элликларни Россия фуқаролигига қабул қилиш бўйича деярли 638 минг қарор чиқарди, бу 2021 йилнинг 11 ойига нисбатан 30 мингга кам, ўшанда деярли 668 минг киши Россия фуқаролигига қабул қилинган. Шу билан бирга, 2020 ва 2019 йилларнинг 11 ойлик даври билан солиштирганда бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан мос равишда қарийб 75 минг ва 211 мингга кам (2020 йилда – 563 мингдан ортиқ, 2019 йилда – 427 минг).

Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, ноябрь ойида Россия фуқаролигини бериш бўйича деярли 43 минг қарор чиқарилган, бу октябрь ойига нисбатан 10 мингтага кам. Умуман олганда, йил давомида энг кўп чет элликлар август ва сентябрь ойларида   – мос равишда 86 минг ва деярли 100 минг нафари Россия фуқаролигини олган. Кейинги ойларда бу кўрсаткич пасая бошлади.

Департамент материалларига кўра, 2022 йилнинг тўққиз ойи давомида уч йил ичида биринчи марта Россия фуқаролигини олган Украина фуқаролари сони камайди

Шундай қилиб,  ўтган йилнинг тўққиз ойида Украинанинг 260 мингдан ортиқ фуқароси Россия фуқаролигини олди, бу 2021 йилга нисбатан 32 минг кишига кам. Ўша пайтда деярли 293 минг украиналик Россия фуқаролигини олган. Коронавирус пандемияси бошланган 2020 йилда Украинанинг 291 минг фуқароси Россия фуқаролигини олди. Бу 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан деярли 31 минг кишига кам.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия фуқаролигини олган хорижликлар учлигига украиналиклардан ташқари Тожикистон (деярли 120 минг) ва Арманистон (33 мингга яқин) фуқаролар кирди. Ўтган йилга нисбатан Россия фуқаролигини олган Тожикистон фуқаролари сони қарийб икки баробар (70 мингга яқин), Арманистон фуқаролари 1,4 минг нафарга камайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация