Мақола

2 211 26/07/2023

Маълумотларга кўра, январ-июн ойларида 205 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олган.

Россия Федерациясидаги Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция вазияти бўйича расмий статистик маълумотларида жорий йилнинг биринчи ярмида 87 мингга яқин тожикистонлик Россия фуқаролигини олгани хабар берилган. Бу бир йил аввалгига нисбатан 13 минг нафарга кўпдир.

Маълумотларга кўра, январ-июн ойларида 205 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олган ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 382 минг кишига кам.

Россия фуқаролигини олишда Тожикистон фуқаролари етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда Украина фуқаролари – 39 минг, Арманистон эса учинчи ўринда – деярли 18 минг.

Кейинги ўринларда Қозоғистон (13 минг 876), Қирғизистон (10 минг 500), Ўзбекистон (9 минг 340), Озарбайжон (7 минг 457) давлатлари фуқароларидир.

Шунингдек, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистоннинг 128 минг 156 нафар фуқароси Россия Федерациясида яшаш учун рухсатномага эга. Бу дегани, улар Россия фуқаролигини олишга бир қадам қолган ва, эҳтимол, 2023-2024 йилларда улар ҳам Россия фуқароси бўлишади.

Яна 46 479 нафар тожикистонлик вақтинчалик яшаш учун рухсатномага эга бўлиб, бу Россия фуқаролигини олиш йўлидаги биринчи қадамдир.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги уч йилда Россия фуқаролигини олишга интилаётган тожикистонликлар сони ортган.

Агар 2020 йилда 63 мингдан кўпроқ тожикистонлик Россия фуқаролигини олган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 103 мингдан ошган, 2022 йилда эса 173 мингдан ортиқ кишига етган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация