Мақола

862 10/02/2022

Россия ҳукуматининг хорижликларга бериладиган таълим квотаси 2022 йилда 5 минг ўринга оширилиб, 23 минг ўринга етказилади.

2023 йилда бу рақам 30 минг ўринни ташкил этиши белгиланмоқда. 2021 йилда хорижий талабалар учун йиллик квота 18 минг ўриндан оширилмаган эди, деб хабар қилмоқда Россия Фан ва таълим вазирлиги Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021/2022-ўқув йили учун қабул жараёнида энг кўп аризалар Хитой, Вьетнам, Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистон ёшларидан келиб тушган. Шунингдек, Беларус республикаси, Қозоғистон, Сурия ва Монголия фуқаролари учун Россия ҳукумати квоталаридан ташқари олий таълим олиш учун ўринлар ҳам оширилди.

Статистикага кўра, 2020/2021-ўқув йилида Россия ҳукуматининг квотаси доирасида олий таълим масканларининг бакалавриат, ихтисослик ва магистратура дастурларига МДҲ мамлакатларидан аввалги йилга қараганда 9,7 фоизга кўпроқ талабалар қабул қилинган. 2021/2022-ўқув йилида бу рақам 16 фоизга ошган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация