Maqola

4 580 08/05/2023

Меҳнат муҳожирларининг ишлашга рухсатномаларини бекор қилиш ҳуқуқини  Россия Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатига олмоқчи ва бу иш берувчининг сўровига биноан бўлади.  

Вазирлик ушбу соҳада давлат назоратини бекор қилган ҳолда мигрантлар устидан маъмурий назорат жорий этишни режалаштирмоқда.

«Агар чет эллик ишчи меҳнат шартномаси ёки ишни бажариш (хизмат кўрсатиш) бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шартларини бузган бўлса, ушбу чет эллик ишчига берилган ишлаш рухсатномаси иш берувчи ёки буюртмачининг илтимосига биноан федерал ижроия органи томонидан ёки ушбу рухсатномани берган унинг  ҳудудий органи  томонидан бекор қилиниши мумкин”, — дейилади қонун лойиҳаси матнида.

Лойиҳадан кўриниб турибдики, чет эллик ишчиларни маъмурий назорат қилиш доирасида полиция миграция соҳасидаги талаблар ва ушбу талабларга риоя қилмаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги долзарб маълумотларни очиқ ҳолда эълон қилади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан миграция соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш бўйича ҳам ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Назорат, шунингдек, Россияда ноқонуний бўлган чет эл фуқаросининг жойлашган жойини аниқлашга қаратилган. Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг бармоқ изларини ҳисобга олиш ва шахсини аниқлаш ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Мигрантлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш миграция соҳасида давлат хизматлари кўрсатишда ва мигрантлар устидан маъмурий назоратни амалга ошириш жараёнида, шу жумладан давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлардан чет элликлар тўғрисидаги маълумотларни олиш йўли билан амалга оширилади.

Февраль ойида Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши (СПЧ) ҳукумат ва Ички ишлар вазирлигининг қонун лойиҳаларини кескин танқидий шарҳлар билан ҳукуматнинг Хавфсизлик кенгашига юборди. Кенгаш аъзолари полиция тўғрисидаги қонун лойиҳасининг «сиёсий хавфлари»га ишора қилмоқда ва ҳукуматнинг мигрантлар учун давлат хизматларини «фойда олиш мақсадида тижорат тузилмаларига» ўтказиш таклифидан норози.

“Миграция соҳасидаги федерал давлат назорати тизими маъмурий назорат билан алмаштирилмоқда. Аслида, бу фақат чет эл фуқароларини кузатиш ва статистик қайд этишни назарда тутиб, миграция жараёнларини тартибга солишга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», дейилади СПЧ шарҳида.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya