Мақола

1 019 29/03/2023

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги: Россиядаги мигрантларнинг аксарияти Москва ва Санкт-Петербургда яшашини маълум қилди.

Россияда 5,7 миллион мигрант истиқомат қилади. Бу маълумотни “Парламентская газета” Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг ўтган йил охиридаги ҳисоботларига таянган ҳолда келтирмоқда.

Бунга кўра, барча чет эллик ишчиларининг ярми Москва ва Москва вилоятида, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида, шунингдек, Краснодар ўлкасида ишлайди.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг Россиядан кириш ва чиқиш тартиби тўғрисидаги «катта» қонун лойиҳасини тайёрламоқда, бу эса мигрантларнинг мамлакатга келиши қоидаларини соддалаштириши мумкин.

Хусусан, ҳозирда мавжуд бўлган кўп сонли миграция режимлари ўрнига департамент учта: қисқа муддатли – йилига 90 кунгача бўлиш, узоқ муддатли – 90 кундан ортиқ, ва доимий яшашни жорий этишни таклиф қилди.

Бу ҳақда «Радио Sputnik» хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация